Ўзбекистон элчиси «Bloomberg» компанияси раҳбарияти билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 3 феврал 2023 693

    Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов «Bloomberg» таҳририяти раҳбари Марк Сапуто ҳамда Америка медиахолдинги экспертлари билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувдан кўзланган мақсад шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш билан изоҳланади.

    Томонлар Ўзбекистоннинг савдо-инвестиция имкониятлари ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш, шунингдек, маҳаллий медиакомпаниялар билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишда медиахолдинг контент ресурсларидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

    «Bloomberg» компанияси вакилларига Ўзбекистонда медиа-индустрияни ривожлантириш, журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, ОАВ фаолиятини тартибга солиш ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан янги ёндашувлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Умумий сони 2 мингтага яқин бўлган нодавлат оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, нашриёт ва босмахоналар сони сезиларли даражада ошди.

    Ўз навбатида, Марк Сапуто медиахолдинг мультимедиа платформалари, жумладан, телевидение, радио, рақамли ва босма оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон ҳақидаги контентни тарғиб қилиш учун «Bloomberg»нинг инновация имкониятларидан фойдаланишга тайёр эканлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Америка томони Ўзбекистоннинг бизнес имкониятлари ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишга тайёрлигини билдирди. «Bloomberg»нинг кўп миллионли аудиторияси учун ноёб медиа-контент яратиш мақсадида Ўзбекистонга бориш юзасидан ҳам қизиқиш билдирилди.

    Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилангани ҳолда доимий ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Эслатиб ўтамиз: «Bloomberg» АҚШнинг энг йирик медиа-холдингларидан бири бўлиб, бутун дунё бўйлаб ишбилармонлар ва сиёсатчилар учун молиявий маълумотларни етказиб беришда етакчилик қилади. Майкл Блумберг томонидан 1981 йилда асос солинган медиа-холдингнинг бош қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида жойлашган. Холдинг Bloomberg TV ихтисослашган телеканалларига, Bloomberg Markets, Bloomberg Business Week журналлари, Bloomberg.com ва BusinessWeek.com. веб-сайтларига эгалик қилади.

    Компаниянинг бутун дунё бўйлаб 176 та ваколатхонаси ва 20 минг нафарга яқин ходими бор.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates