баннер
22 апр 2025
20:17

    Ўзбекистон элчиси Финляндия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистоннинг Финляндияга янги тайинланган элчиси Темур Раҳмонов ушбу мамлакат Президенти Александр Стуббга ишонч ёрлиқларини топширди.

    "Дунё" ААнинг хабар беришича, расмий тадбирдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳамда Финляндия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Президент Александр Стубб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни фин томони тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

    Финляндия етакчиси, шунингдек, расмий Хелсинки ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганини юқори баҳолаб, Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим ўрнини қайд этди ва мамлакатимиз билан сиёсий-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини тасдиқлади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech