Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон 121 мамлакатни ўз ичига олган « Safety Perception Index 2023» – дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади.

    Манбада, Ўзбекистон фуқаролар ҳаёти ва саёҳат қилиши учун хавф даражаси минимал экани айтилган.

    Энг хавфсиз мамлакатлар юқори бешталигидан шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Норвегия ва Эстония жой олди.

    Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 14-, Тожикистон 17-, Қирғизистон 26-ўринга жойлаштирилган.

    Рейтингнинг энг қуйи қисмини Гвинея, Серра-Леоне ва Мали давлатлари эгаллаган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    «Safety Perception Index» бешта факторга эътибор қаратади: озиқ-овқат ва сув, зўравонлик жиноятлари, ноқулай об-ҳаво шароити, ақлий соғломлик ҳамда меҳнат муассасаларидаги хавфсизлик. Ушбу омиллар мамлакатларнинг хавфсизлик рейтинги учун асос бўладиган образни ишлаб чиқишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

    Ўзбекистоннинг мазкур рейтингда биринчи ўринда эканлиги чет эллик сайёҳларнинг мамлакатимизга бемалол келиб-кетишлари учун замин яратади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates