Ўзбекистон-Ҳиндистон етакчи АКТ таълим муассасаларининг ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

    Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчиси Дилшод Ахатов Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалига ташриф буюриб, ўқув муассасасининг раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалари билан мулоқот ўтказди.

    Учрашувда мазкур олий таълим муассасаси ва Ҳиндистоннинг етакчи АКТ ўқув юртлари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Мулоқот давомида университет профессорлари ва талабаларининг фикр ва таклифлари ўрганилди.

    Нукус ахборот технологиялари университети профессор-ўқитувчиларини Ҳиндистон ўқув муассасларида грант асосида малака ошириш, етакчи АКТ компанияларида тажриба алмашиш, ҳинд мутахассислари иштирокида тренинг ва семинарлар ташкил этиш, таълим муассасаси кутубхонасини АКТ соҳасидаги замонавий босма ва онлайн адабиёт манбалари билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates