Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 5 поғонага юқорилади

    Бугун Transparency International  халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижалари эълон қилинди.

    180 та давлат орасида Ўзбекистон 33 балл билан 121-ўринни эгаллади. Аҳамиятлиси, мамлакатимиз балларини 2 тага ошириб, рейтингдаги ўрнини 5 поғонага яхшилашга (2022 йилда 126 ўрин) эришди.

    Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги 7 йил давомида ўсиш суръатларини қайд этаётган (2017 йилда 22 балдан 2023 йилда 33 баллгача) давлат сифатида эътироф этилган.

    Бу борадаги ижобий ўзгаришлар сифатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган турли аксилкоррупциявий тартиб-таомилларнинг ишлаб чиқилгани, вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат тизимлари самарали жорий этилгани қайд этилган.

    Шунигдек, коррупциявий жиноятлар содир этган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилгани ҳам алоҳида таъкидланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates