Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳияти Чехияда тарғиб этилади

    Туризм 19 январ 2023 1299

    Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Прага шаҳрининг «Валав Ҳавел» номли халқаро аэропорти тижорат директори Ярослав Филипни қабул қилди.

    Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Чехия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат ўртасида чартер авиақатновларни йўлга қўйиш, «Валав Ҳавел» номидаги халқаро аэропорт билан ҳамкорликда Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

    Учрашув якунига кўра, юртимизнинг туризм салоҳиятини Чехия оммавий ахборот воситалари ҳамда аэропорт ҳудудида кенг тарғиб этиш, туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон – Чехия форумини ўтказиш, шунингдек, икки давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфотурлар ташкиллаштириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates