Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг энг яхши топ-10 мамлакати бўлди

    Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг энг яхши топ-10 мамлакати таркибига кирди.

    Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

    Маълум бўлишича, Ўзбекистон олтин ишлаб чиқаришни 2019 йилда 94,6 тоннадан 2020 йилда 101,6 тоннагача оширди.

    Ушбу рейтингда биринчи ўринни 2020 йилда 368,3 тонна олтин ишлаб чиқарган Хитой эгаллади. Иккинчи ўринни Россия (331,1 тонна), учинчи ўринни Австралия (327,8 тонна) эгаллади.

    Кучли ўнликка АҚШ (190,2 тонна), Канада (170,6 тонна), Гана (138,7 тонна), Бразилия (107 тонна), Мексика (101,6 тонна) ва Индонезия (100,9 тонна) ҳам киради.

    Маълумотга кўра, Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик очиқ олтин кони – “Мурунтов” жойлашган бўлиб, у ерда феруза ва маргимушнинг улкан конлари мавжуд. Шунингдек, кўпгина геологларнинг фикрига кўра, ушбу кон дунёдаги энг катта олтин захираси бўлиши мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates