Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлари ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиради

    Бизнес 24 феврал 2023 1049

    Жорий йил 24 февралда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбирда Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Тўра Боболов, Озарбайжон Республикаси Тадбиркорлар (иш берувчилар) ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбайжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

    Шулар қаторида, Ўзбекистон томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, шунингдек, Ўзбекистон банклар ассоциацияси Халқаро банк ва молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш департаменти вакиллари иштирок этди.

    Озарбайжон томонидан Соғломлаштириш ва термал туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси, Экспорт ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги ҳамда Озарбайжон Халқаро банки вакиллари иштирок этди.

    Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўлди.

    Тўра Боболов ўз нутқи давомида сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва савдо-иқтисодий алоқалар фаол ривожланиб, ўзаро савдо ҳамда қўшма бизнес лойиҳалар сони жадал суръатлар билан ўсиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

    Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон ва Озарбайжон учун устувор йўналишларда иқтисодий шерикликни изчил кенгайтиришга, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

    2022 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудида Озарбайжон капитали иштирокида 243 та корхона фаолият кўрсатяпти. Уларнинг 86 таси қўшма ва 157 таси юз фоиз хорижий капитал иштирокидаги корхоналардир. Уларнинг аксарият қисми машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, энергетика, енгил саноат, озиқ-овқат тармоғи, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, молия ва суғурта, кўчмас мулк операциялари, хизмат кўрсатиш, савдо йўналишларида фаолият юритади.

    Учрашув давомида иштирокчилар Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятига оид тақдимот материаллари ҳамда мамлакатимизда бизнес юритиш учун барча шарт-шароитлар билан танишиб, турли соҳалардаги сармоявий ҳамкорлик ва инфратузилма лойиҳаларини атрофлича муҳокама қилдилар, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates