Ўзбекистон Париж пактини амалга ошириш ва афғон наркотрафикига қарши кураш бўйича Марказий Осиёдаги асосий давлат ҳисобланади

    Хавфсизлик 19 декабр 2022 1377

    Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳрида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси тадбирларида иштирок этди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги афғон опиатларининг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича энг муҳим тузилма – Париж пакти ташаббуси маслаҳат гуруҳининг Вена йиғилиши ва БМТнинг Наркотик моддалар бўйича комиссияси сессиясида иштирок этди.

    Делегация аъзоларининг БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ ) масъул ходимлари билан ўтказган тадбирлари ва учрашувлари чоғида республикада наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш масалалари, трансчегаравий ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро лойиҳа ва дастурлар муҳокама этилди.

    Республиканинг Афғонистон бўйича позицияси эълон қилинди, Ўзбекистон томонидан афғон халқига кўрсатилаётган ёрдам, расмий Тошкентнинг ушбу мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки, Халқаро транспорт ва логистика хаб фаолияти, Термиз шаҳридаги Таълим кластери, шунингдек, республика раҳбариятининг ташаббуси билан БМТ шафелигида ташкил этилган Халқаро музокаралар гуруҳи фаолияти ҳақида маълумот берилди.

    Афғонистон Марказий Осиёнинг ажралмас қисми экани, бу мамлакатдаги мустаҳкам тинчлик бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги гарови эканлиги алоҳида таъкидланди.

    БМТ НЖБ расмийлари томонидан билдирилган фикрларга кўра, Ўзбекистон Париж пактини амалга ошириш ва афғон наркотрафикига қарши кураш бўйича Марказий Осиёдаги асосий давлат ҳисобланади. Улар, шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилган Афғонистондаги вазиятни таҳлил ва мониторинг қилиш илмий-тадқиқот марказининг афғон наркотрафикига оид долзарб статистика маълумотларини олишда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates