Ўзбекистон парламенти делегацияси Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши 85 йиллигига бағишланган халқаро конференсияда иштирок этди

    Халқаро ҳамкорлик 17 ноябр 2023 1214

    Жорий йил 16 ноябрда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Бишкек шаҳрида Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши ташкил этилганининг 85 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди.

    Унда Қирғиз парламенти тарихи бутун қирғиз халқининг тарихи билан чамбарчас боғлиқ экани, коллегиал орган сифатида барча муҳим масалаларга халқ билан маслаҳатлашган холда ёндашиб келаётгани алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда Жогорку Кенеш аҳолининг турли қатламларининг фикрларини билдириш учун миллий платформага айлангани таъкидланди.

    Конференцияда МДҲга аъзо давлатлар парламентлари вакиллари ҳам сўзга чиқиб, қирғиз халқини ва Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши депутатларини Жогорку Кенеш ташкил этилганининг 85 йиллиги билан қутлади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз сўзида икки мамлакат раҳбарларининг очиқ, ўзаро ишончга асосланган мулоқоти ўзбек-қирғиз муносабатларини янги босқичга олиб чиққанини, бу ўз навбатида парламентлараро алоқаларнинг янада самарали бўлишига хизмат қилаётганини айтиб ўтди.

    Шунингдек, Т.Нарбаева Қирғиз Республикаси эришаётган ютуқларда мамлакат парламенти фаол роль ўйнаётганини, демократик тамойиллар асосида муҳим қонунларни самарали ишлаб чиқиб, қабул қилаётганини, очиқ жамият қуриш ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этаётганини, шунингдек, минтақа ва хорижий давлатлар билан фаол парламент дипломатиясини олиб бораётганини алоҳида қайд этди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates