Ўзбекистон Президенти Остонага келди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди.

    Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    Бугун Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    Эртага мамлакатимиз етакчиси саммит ишида қатнашади.