Ўзбекистон Президенти неча кунлик меҳнат таътили олади?

    Ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг тўлиқ меҳнат таътилига чиқиш ҳолати кузатилмаган.

    Бугунни куннинг меҳнат соҳасидаги энг муҳим янгилигидан бири бу – Давлат раҳбарининг меҳнат таътилига чиқиши ҳақидаги хабар бўлди.

    «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида» Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентига муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади, деб ёзади амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ўзининг Телеграм каналида.

    Аҳамият берилган бўлса, 36 иш кунидан иборат дейилмоқда, 36 календарь кунидан эмас. Яъни Президентнинг меҳнат таътили кунлари иш кунида ҳисобланиши керак бўлади. МКнинг 221-моддаси учинчи қисмида «қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади» дейилган. Демак, Президентнинг ҳар йилги меҳнат таътили 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича иш кунларида ҳисобланади (яъни шанба куни қўшилади, лекин якшанба қўшилмайди).

    Яқин тарихга назар ташлаб айта оламизки, ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг тўлиқ меҳнат таътилига чиқиш ҳолати кузатилмаган. Бу албатта, бу лавозимнинг мамлакатдаги энг масъулиятли лавозим экани билан боғлиқ. Президент зиммасида шу мамлакатнинг ва бу мамлакатдаги 37 млн аҳолининг юки туради.

    Шу сабабли ҳам расмий эълон қилинган хабарларга мувофиқ, давлатимиз раҳбарининг қисқа муддатли меҳнат таътил чиққанлиги хабари берилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates