Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Саммит якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.