Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

    Ҳужжатлар 25 август 2023 6549

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

    Мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва кенг оммалаштириш, юртимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган катта ҳиссаси, спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азму шижоати ва юксак маҳорати билан нуфузли мусобақаларда улкан натижаларга эришиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, миллий, умумбашарий қадриятлар руҳида етук ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

    «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

    Махситов Баходир - Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси

    «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

    Ғафуров Даврон Дилмурадович - Ўзбекистон бокс федерацияси мураббийси

    Худайберганов Жамшид Исмаилович - Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг дзюдо бўйича мураббийси, Хоразм вилояти

    Ярашов Ергали Абубакирович - Қибрай тумани спорт мактабининг бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти

    «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан

    Абдуллаев Руслан Анвар ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Туробоев Музaффaрбек Тоштемир ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Халоқов Абдумалик Анвар ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    «Дўстлик» ордени билан

    Ан Дмитрий Михайлович - Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» футбол академиясининг ёшлар жамоаси мураббийси

    Барабан Игорь Петрович - Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раисининг маслаҳатчиси

    Муминова Гёзал Баходировна - Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби директорининг ўринбосари

    Савинова Ирина Александровна - Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг камондан отиш бўйича мураббийси

    I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

    Бобонов Давлат Ҳусниддин ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Кондакова Мухаббат Бакиевна - Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг ўқ отиш бўйича мураббийси

    II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

    Азизов Улуғбек Азим ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

    Киямова Нелля Эсхатовна - Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг дзюдо бўйича мураббийси

    Қобулов Нурали Ўктамович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

    Таджиев Бахадир Мухитдинович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси бошлиғи

    Тойгонбаев Зиятдинбек Курманбекович - Андижон вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг бокс бўйича мураббийси

    «Соғлом турмуш» медали билан

    Абдувалиев Андрей Хакимович - Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари

    Казакова Анна Валерьевна - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг енгил атлетика бўйича мураббийси

    Кун Елена - Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби

    Юсупов Нурмухаммад Турсунович - Қоракўл туманидаги кураш тўгараги раҳбари, Бухоро вилояти

    «Келажак бунёдкори» медали билан

    Абдуллаев Аълохон Аюбхон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Баратов Дилшодбек Бахтиёр ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Боймуродов Отабек Одилжонович - Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси

    Жабборова Турсуной Валижон қизи - Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Жафаров Саиджамшид Рустам ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Жўраев Ойбек Одилбек ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Йўлдошев Муроджон Қувондик ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Мулложонов Лазизбек Ҳасанжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Рахмоналиев Умарали Махамадали ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси

    Файзуллаев Аббосбек Сайиджон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Хусанов Абдуқодир Хикматжон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Юсупов Алишер Халимбоевич - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    «Шуҳрат» медали билан

    Авезов Хамза Истамович - Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг бокс бўйича мураббийси, Бухоро вилояти

    Рахимжанов Иляс Буриханович - Тошкент вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг бокс бўйича катта мураббийси

    Собиров Махкамбек Умаржонович - Тўрақўрғон тумани спорт мактабининг футбол бўйича мураббийси, Наманган вилояти

    Собиров Пахлавонжон Анваржонович - Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг таэквондо бўйича мураббийси, Тошкент вилояти

    Тўйчиев Алишер Курбанович - Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг бокс бўйича мураббийси

    Турабоев Бекзод Саиткулович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

    Умаров Элбек Алохиддинович - Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг дзюдо бўйича мураббийси

    Хасанов Акмал Йўлдошевич - Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг бокс бўйича мураббийси

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates