Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

    Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ўзининг ёрқин истеъдоди, кўп қиррали ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:

    «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан

    Қўзиев Тоир Асқарович - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг анъанавий ижрочилик бўлими ўқитувчиси, созанда

    Надирова Айгул Базарбаевна - Нукус давлат педагогика институтининг мусиқий таълим кафедраси доценти, хонанда, Қорақалпоғистон Республикаси

    Назарханова Севара Анваржановна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

    Умаров Валихан Мирвасилевич - Ўзбекистон давлат академик рус драма театри бош режиссёри

    Уринбаев Камолиддин Турдимуратович - Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри бадиий раҳбари

    Амонқулова Нигина Ҳайдаровна - Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг «Дарё» ансамбли хонандаси

    «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвони билан

    Матчанов Очилбек Йўлдашбоевич - Урганч давлат университети ўқитувчиси, мақом хонандаси, Хоразм вилояти

    «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан

    Зияханов Хуршид Джавидович - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг миниатюра ва китоб графикаси кафедраси катта ўқитувчиси, график рассом

    «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан

    Холбоев Хамза Давлаевич - Узун тумани «Янги юлдуз» маданият маркази қошидаги «Райҳон» ашула ва рақс халқ ансамбли бахшиси, Сурхондарё вилояти

    «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан

    Джалалов Ходжикурбан - Республика «Усто» уюшмасининг «Голден Ганч Мансуржон» корхонаси ганчкор устаси, Самарқанд вилояти

    «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан

    Артикова Дилноза Илхомбаевна - Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси

    Кабдурахманов Алибек Асатуллаевич - Ўзбекистон давлат филармониясининг миллий симфоник оркестри бош дирижёри

    Саидзода Озода Парпиевна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

    «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

    Лутпуллаев Хайрулла - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг миллий қўшиқчилик кафедраси профессори

    Мавлоний Машхура Игамовна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институти саноат микробиологияси лабораторияси мудири, академик

    Мирзамахмудов Исмаилджан - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Фарғона вилояти

    Султанов Бегдулла Жумашевич - фахрий педагог, Қорақалпоғистон Республикаси

    «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан

    Икрамов Адхам Илхамович - Ўзбекистон Республикаси спорт вазири

    Халқимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида эришаётган юксак натижалари, юртимиз тараққиётини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва тотувлик, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, жамоат ишларидаги фаоллиги учун қуйидагилар мукофотлансин:

    «Имом Бухорий» ордени билан

    Наимов Алишер Абдурашидович - Фарғона вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари, Қувасой шаҳар бош имом-хатиби

    Усманов Рахматилло Ахматович - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили

    Элов Жобир Рустамович - Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили

    «Меҳнат шуҳрати» ордени билан

    Абдуалимов Алохон - Давлатобод туманидаги 81-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

    Камилов Азизжон Якубжанович - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари

    Сапарова Раихан Халмуратовна - Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри фахрий артисти, хонанда, Қорақалпоғистон Республикаси

    Тухлиев Бокижон - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси профессори

    «Дўстлик» ордени билан

    Абдувахабов Мирзабахром - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, кулол, Андижон вилояти

    Арипов Тахир Фатихович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти лаборатория мудири, академик

    Арсланов Негмат - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, Тошкент вилояти

    Аширбаев Самихан - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг фольклоршунослик ва диалектология кафедраси мудири

    Байзаков Бахтиёр Байзакович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти лаборатория мудири

    Болтаев Баходир - Бухоро вилояти мусиқали драма театри актёри

    Бомурадов Бобир Ҳодиевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

    Гуламова Марғуба Махамадрасуловна - Яшнобод туманидаги 77-ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

    Давронов Шерзод Равшанович - «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси «Фарҳод» маданият саройи директорининг ўринбосари, хонанда, Навоий вилояти

    Енин Валерий Иванович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом

    Имомов Хабибулла Маннапович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, миллий мусиқа чолғулари устаси, Тошкент шаҳри

    Каримова Зарифа Гулямовна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқий педагогика кафедраси доценти

    Курбонов Сапарбой Баратович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, эгарчи, Жиззах вилояти

    Мамбетшерипова Назира Абдиганиевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали фан, таълим ва маданият бўлими мудири

    Матризаев Курамбай - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, Хоразм вилояти

    Назарян Арсен Ашотович - Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг эстрада чолғу ижрочилиги кафедраси катта ўқитувчиси

    Орзиев Одил Худжамович - Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли созандаси

    Рахимов Тохир Норматович - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти

    Режаметов Зухритдин Туганбаевич - Ўзбекистон давлат сатира театри актёри

    Сайдаминова Диларам Ахматовна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг композиторлик ва чолғулаштириш кафедраси фахрий профессори, композитор

    Салиев Хабибуло Исмаилович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, хаттот

    Сатбаев Оразбай Жумабаевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Қорақалпоғистон Республикаси

    Тиллабоев Шоҳид Гаппаржонович - Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби

    Товстенко Лилия Анатольевна - Бухоро шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

    Тожиев Расулжон Жумабаевич - Фарғона политехника институтининг технологик машина ва жиҳозлар кафедраси мудири

    Шарипов Конгратбай Авезимбетович - Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири

    Шахобиддинов Аюб Шопатхиддинович - «Milliy telekanal» масъулияти чекланган жамиятининг кино ва сериаллар дирекцияси бўлим бошлиғи, кинорежиссёр

    Шодмонов Нафас Намозович - Қарши давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти

    II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

    Абузалова Меҳринисо Кадировна - Бухоро давлат университетининг ўзбек тилшунослиги ва журналистика кафедраси профессори

    Алибекова Алина Яхяевна - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг эстрада ижрочилиги бўлими ўқитувчиси

    Вафаева Хадича - фахрий педагог, Самарқанд вилояти

    Кузиева Зулфия Таштановна - Сайхунобод туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

    Махкамова Донахон Тоштемировна - Фурқат туманидаги 2-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Фарғона вилояти

    Мухитдинова Фирюза Абдурашидовна - «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, Тошкент давлат юридик университети профессори

    Ташматов Уразали Гафурович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг чолғу ижрочилиги ва мусиқа назарияси кафедраси профессори

    Тожиев Юлдош - Боғот туманидаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактабининг қўшнай чолғу синфи ўқитувчиси, Хоразм вилояти

    Турдибаева Раънохон Азимжановна - Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси

    II даражали «Саломатлик» ордени билан

    Бегалиев Урал Эргашевич - Жиззах шаҳридаги «Доктор Акмал» хусусий тиббиёт клиникаси уролог-андрологи, Жиззах вилояти

    Джалилов Улугбек Аманбекович - Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий консултатив-диагностик поликлиникаси анестезиолог-реаниматологи

    Кадиров Шавкат Умидович - Академик Н.Н.Бурденко номидаги Миллий тиббиёт тадқиқотлари маркази болалар бўлими нейрожарроҳи, Россия Федерацияси

    Кадирходжаева Нодирахон - Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг қабул бўлими мудири

    Садиев Зокир Рахматович - Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология бўлими мудири

    «Содиқ хизматлари учун» медали билан

    Ахмедов Баходир Маджитович - Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари

    Курбанов Жамшид Абдубурханович - Тошкент шаҳридаги Эшитиш ва нутқни тиклаш ҳамда овоз реабилитацияси маркази директори

    Шарифходжаев Усман Улфатович - Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари

    «Соғлом турмуш» медали билан

    Куликов Андрей Александрович - Тошкент шаҳридаги «ProRun» спорт маркази директори

    Нажмидинова Гулбахор Рахимжоновна - Жалақудуқ туманидаги «Пахтакор» оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси, Андижон вилояти

    Охунова Гузал Уткуровна - Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий консултатив-диагностик поликлиникаси ҳамшираси

    Тураева Улугай Тоштимуровна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қоровулбозор тумани тез тиббий ёрдам станцияси фельдшери, Бухоро вилояти

    «Шуҳрат» медали билан

    Абдуллаев Акбар Халилович - Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри актёри

    Астанакулова Раъно Хурсановна - Сурхондарё вилояти Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази неврология бўлими мудири

    Атажанов Собиржон Абиджанович - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

    Ахмедов Аширали Абдухолиқович - Тошлоқ туманидаги «Холматобод» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Фарғона вилояти

    Ахмедов Мансур Шаюнусович - М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли созандаси

    Бабамурадов Бахтиёр Ачилович - Бухоро шаҳридаги маданий мерос объектларини таъмирлаш-тиклаш бўйича реставратор-уста, Бухоро вилояти

    Бозоров Хуршед Абдуллоевич - Самарқанд давлат университетининг Биокимё институти органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси профессори, Самарқанд вилояти

    Бойқўзиев Абдунаби - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

    Ганиев Алиёрбек Авазович - Тошкент шаҳридаги «Ixlos doktor MT» клиникаси кардиология бўлими мудири

    Ганиева Зухра Абдувахабовна - «Ўзбекфильм» киноконцерни» давлат унитар корхонасининг либослар бўйича рассоми

    Жуманова Мохичехра Зокировна - Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонандаси

    Жураковский Владислав Эмильевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг саҳнани ёритиш цехи бошлиғи

    Закиров Тимур Владимирович - Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий клиник шифохонаси анестезиолог-реаниматологи

    Исхаков Акзамжан Гиязович - Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси

    Ишниязова Хуршида Худайбергеновна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг Хоразм вилояти бўлими хонандаси

    Камбаров Аъзам Махамадали ўғли - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси мутахассиси

    Каримов Ахтамкул Сатторович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

    Каримов Хакимджан - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос

    Касимова Угулой Хамидовна - Ўзбекистон давлат филармониясининг дуторчилар ансамбли созандаси

    Курбанов Рахмаджон Абиджонович - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри

    Мамашарипов Хусанбой Абдунаби ўғли - «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси актёри

    Маннопов Азизбек Абдували ўғли - Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг ўринбосари

    Марупов Илҳом Исломович - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби

    Меликузиев Джахангир Валижанович - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси

    Мирминов Рустамжон Абдумутал ўғли - Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонандаси

    Нажимов Элмурод Иқболжон ўғли - ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси бош котибининг ўринбосари

    Ниёзов Тураб Мамадиёрович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

    Норматов Пулат Гайбуллаевич - Ўзбекистон давлат драма театри актёри

    Норов Илхомжон Ашурович - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг достон ижрочилиги кафедраси ўқитувчиси, бахши

    Очилова Феруза Муртазоевна - Ўзбекистон давлат филармониясининг «Наврўз» ашула ва рақс ансамбли хонандаси

    Ражабова Ибодат Абдуллаевна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Бухоро вилояти

    Раҳимов Комилжон Раҳматович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими

    Саёмов Бобирмирзо Абдумажит ўғли - Маданий мерос агентлигининг музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

    Таджиев Тўлқин Бердиярович - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

    Тахиров Рауф Рахмонович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кошинкор уста, Самарқанд вилояти

    Тошев Азамат Бобокулович - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари

    Туйчиев Надиржон Казимжанович - «Андижон» футбол клубининг мухлислар клуби раиси, Андижон вилояти

    Турдиев Вахид Якубович - Андижон вилояти ёшлар театри актёри

    Тухтаев Ойбек Камолович - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

    Удовенко Ольга Юрьевна - Ўзбекистон давлат санъат музейининг Ўзбекистон халқ амалий санъати бўлими мудири

    Усмонов Шамсиддин Юлчибоевич - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали театр санъати кафедраси профессори, режиссёр, Фарғона вилояти

    Файзуллаев Вафокул Барноевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

    Хамдамова Мохирахон Юсуббековна - Ўзбекистон давлат филармонияси «Навбаҳор» ашула ва рақс ансамбли балет бўйича мураббийси

    Хамидова Хилола Джураевна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

    Хидиров Мирзохид Ғайратович - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Олмазор тумани бўйича бош мутахассиси

    Ходжаев Асаджан Азатбекович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

    Хужаниязова Зилола Тураевна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

    Хуралиев Жумавай Жураевич - Асака тумани маданият маркази оммавий тадбирлар режиссёри, аскиячи, Андижон вилояти

    Хусаинов Fайрат Турсунович - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри драма артисти

    Юлдашев Муслум Исламович - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг халқаро ва аудиовизуал журналистика кафедраси доценти

    Юлчиев Илхом Исраилович - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

    Якубова Дилобар Абралбековна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали «Ахборот» бош муҳарририяти шарҳловчиси

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Ш.Мирзиёев



    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates