Ўзбекистон таълим медиасининг етакчи овози

    Таълим соҳасига ихтисослашган Talimxabarlari.uz нашри қисқа муддатда ўзининг дадил ёндашуви, сифатли материаллари ва кенг аудиторияси билан мамлакат медиасида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда.

    2022 йил декабрда ишга туширилган ушбу платформа бугун ўқитувчилар, талабалар ва ота-оналар учун ишончли манбага айланган. Нашр 2023 йил 24 сентябрда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан рўйхатга олинган.

    Сайтда бир нечта асосий рукн мавжуд. “Янгиликлар” рукнида таълим соҳасидаги энг долзарб воқеалар ёритилади. “Мақолалар” рукнида эса жаҳон тажрибаси, илмий-оммабоп таҳлиллар ва тадқиқотлар чоп этилади. “Грантлар” рукни ўқувчилар, талабалар ва тадқиқотчилар учун энг яхши халқаро ҳамда маҳаллий дастурлар ҳақида маълумот беради.

    Платформанинг ўсиш суръати ҳам эътиборга молик. “Yandex Metrika” таҳлилий тизими маълумотларида қайд этилишича, 2025 йил сентябрь ойи ҳолатига кўра, кунига ўртача 100 мингдан ортиқ, ойига эса 2 миллионга яқин ўқувчи қамраб олинмоқда. Сайтдаги кўрувлар сони бир ойда 5 миллиондан ошган.

    Шунингдек, 2025 йил февраль – август ойларида эълон қилинган хабар ва мақолалар умумий ҳисобда 24 миллион марта ўқилган, ташрифлар сони эса 16 миллиондан ортган.

    Бундан ташқари, миллий қидирув тизими маълумотларига кўра, Talimxabarlari.uz Ўзбекистондаги энг машҳур сайтлардан бири сифатида етакчи 10 таликдан ўрин эгаллаб келмоқда. 2025 йил августда сайт ушбу рейтингда 8-ўринни банд этган.

    Нашр аудитория билан бевосита мулоқотда бўлишга алоҳида эътибор қаратади. Деярли ҳар ойда ўтказиладиган интерактив тест синовлари орқали ғолибларга қимматбаҳо совғалар, китоблар тўплами ва пул мукофоти топширилади. Бу ташаббус ўқувчиларни жалб этиш баробарида уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини ҳам кучайтиради.

    Talimxabarlari.uz нафақат матнли, балки видео кўринишдаги янгиликларни ҳам тарқатмоқда. Бугун унинг Telegram, Instagram, YouTube, Facebook, Х (Twitter) каби ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари очилган.

    Телеграмдаги обуначилар сони 110 мингдан ошган бўлса, инстаграмда қарийб 10 минг, фейcбукда эса 5 мингга яқин кузатувчиси мавжуд. Бу рақамлар бошқа тармоқлар билан қўшилганда янада ортиб, нашрнинг ижтимоий медиадаги мавқеи мустаҳкам эканини кўрсатади.

    Келгусида Talimxabarlari.uz фаолиятини янада кенгайтириш режалаштирилган. Жамоа янги рукнлар очиш, халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, мультимедиа маҳсулотлари ва подкаст лойиҳаларини ишга туширишни мақсад қилган.

    Умуман олганда, сайт қисқа муддатда ўқувчиларига яқинлашуви, таълим соҳасидаги янгиликларни тезкор ва қулай шаклда етказиши туфайли эътироф этилмоқда. У бугун нафақат маълумот манбаи, балки таълим жамоатчилиги учун фойдали ахборот платформаси сифатида ҳам хизмат қилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates