Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини Беларусь Президенти қабул қилди

    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул қилди.

    Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди.

    "Беларусь раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлигимиз кун тартибининг барча жабҳаларида жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солади". дея хабар беради Бахтиёр Саидов.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасида ташриф билан бўлиб турибди.

    Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар, шунингдек, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ва "Марказий Осиё – Россия" форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates