«Дунё» АА нинг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси лавозимида ишлаган Бахтиёр Ибрагимов вазирлик Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди.
Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Сарвар Мирзараҳимов мазкур бошқарма бошлиғи в.б. лавозимига тасдиқланди.
Ташқи ишлар вазирлиги Молия-иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси Умид Акромов Иқтисодий таъминот бўлими бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди.