Суҳбат аввалида Беларусь раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, кўп миллатли Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Жорий йил 7-9 февраль кунлари Беларусь Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни қабул қилинган "йўл харитаси" асосида амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.