Ўзбекистон ва Эстония электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

    Рақамлаштириш 15 апрел 2021 616

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Эстония Электрон бошқарув академиясининг ижрочи директори Х. Асток билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Пекос иштирок этди.

    Учрашувда таъкидлаганидек, бугунги кунда Эстония электрон ҳукуматни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Европа ҳамда дунёда етакчилардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Болтиқбўйи давлатининг тажрибаси мамлакатимизда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш учун жуда муҳимдир.

    Учрашув доирасида мамлакатимиз ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли ривожланиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизматларни кўрсатишда электрон алмашинув механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув якунида, томонлар ўзаро ҳамкорликнинг асосий масалалари ва йўналишларини акс эттирадиган меморандум имзолаш орқали шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш истагини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates