Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда БАА Инвестициялар вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Инвестициялар вазири Муҳаммад Ҳасан Алсувайди ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Дастлаб, меҳмонларга IT Парк Узбекистан фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди ҳамда Ягона интегратор – UZINFOCOM фаолияти билан яқиндан таништирилди.

    Учрашувда БААнинг Инвестициялар вазири ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан билдирилаётган ташаббусни юқори баҳолади.

    Шунингдек, Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасида потенциал ҳамкорлик фаолиятини ўрганиш, булутли технология хизматларини ривожлантириш, мавжуд сунъий интеллект инфратузилма маълумотларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон учун катта тил моделларини (ЛЛМ) ишлаб чиқиш, сунъий интеллект, хорижий тилларни ўрганиш йўналишида маҳаллий истеъдодлар сонини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш таклифлари билдирилди.

    Вазир Ш. Шерматов вазирлик ва тизим ташкилотларида ахборот технологиялари ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар ҳақида маълумот берган ҳолда Моҳамед Ҳассан Алсуваиди томонидан берилган таклифлар ҳозирги кунда долзарблиги ва ушбу йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади.

    Учрашув якунида икки томон ўртасида Маълумотлар маркази ва сунъий интеллект лойиҳалари бўйича Сармоявий ҳамкорлик тўғрисидаги Инвестиция меморандуми имзоланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates