Ғолибга вилоят ҳокими соврини – «Onix» автомашинаси топширилди

    «Бойсун баҳори» халқаро фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаларининг эркаклар ўртасида +81 кг ҳамда аёллар ўртасида +63 кг вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди.

    Қуйида вазн тоифаларида бўйича ғолиблар билан танишинг:

    +81 кг, мутлақ вазн тоифасида (эркаклар):



    1-ўрин – Бекмурод Олтибоев, Шўрчи тумани («Оних» автомобили);
    2-ўрин – Муҳаммадкарим Хуррамов, Шеробод тумани (10 млн сўм);
    3-ўрин – Абдузоҳид Хусайинов, Узун тумани (5 млн сўм);
    3-ўрин – Жаҳонгир Маматраҳимов, Олтинсой тумани (5 млн сўм).

    +63 кг вазн тоифасида (аёллар):


    1-ўрин – Равзахон Адашова, Тошкент шаҳри (5 млн сўм);
    2-ўрин – Покиза Камолиддинова, Фарғона вилояти (3 млн сўм);
    3-ўрин – Феруза Хурозова, Тошкент шаҳри (1,5 млн сўм);
    3-ўрин – Юлдуз Муҳаммадиева, Қумқўрғон тумани (1,5 млн сўм).

    Ғолибларга бош соврин, «Onix» автомашинаси калити ва пул мукофотлари сертификатларини вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасаддилар ҳамда кураш фахрийлари тантанали топширди.