Учрашувда Ўзбекистон – Германия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш таклифлари муҳокама қилинди.
Германия элчиси Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар муҳимлигини, уларнинг аниқ натижаларга эришишга, ҳуқуқий соҳани ислоҳ қилишга ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлашга, шунингдек, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва янада ривожлантириш, хорижий инвесторлар ва шерикларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга йўналтирилганини таъкидлаб ўтди.
Томонлар парламентлараро ҳамкорлик муҳимлигини қайд этиб, яқин ўзаро ҳамкорликка ва тажриба алмашишга, турли даражадаги парламент делегацияларининг ташрифларини мунтазам ташкил этишга, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия парламентлари дўстлик гуруҳлари ва қўмиталари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.