Ўзбекистон ва Ҳиндистон технопарклари ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

    Рақамлаштириш 22 декабр 2021 1421

    21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациясининг Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамияти (STPI) вице-президенти Девеш Тяги билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос қатнашди.

    Учрашув чоғида IT Парк марказ ва филиалларида тренинг ва турли тадбирларни ўтказиш мақсадида ҳиндистонлик мутахассисларни жалб этиш, IT Парк компания резидентлари маҳсулотларини чет эл бозорида илгари суриш, биргаликда кўргазма ва форумларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек , STPI компания аъзолари учун Ўзбекистонга бизнес сафарларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва Ҳиндистон технопаркларида ходимларнинг малака оширишларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун:

    Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамияти (STPI) 1991 йилда мамлакатда дастурий таъминотнинг экспортини кучайтириш мақсадида ташкил этилди. Мазкур жамият дастурий маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантиришга ва экспорт қилишга кўмак беради, АКТ соҳасига оид қонунчилиги бўйича консалтинг хизматларини тақдим этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates