Урганч халқаро аэропортида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси тантанали кутиб олинди. Миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Йиғилганлар ўзбек ва турк халқлари дўстлигини олқишлади.
Давлат раҳбарлари бугун биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни зиёрат қилади. Маълумки, Хива шаҳри Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган.