Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

    Жорий йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси Олий таълим Кенгаши раиси Э.Узвар бошчилигидаги мазкур Кенгаш раҳбарияти вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

    Учрашувда, шунингдек, Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Бекар ва Туркия Республикаси Савдо вазирлиги вакиллари иштирок этди.

    Учрашув чоғида олий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Туркиянинг етакчи таълим муассасалари иштирокида Ўзбекистонда Ўзбек-Турк Университетини ташкил этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Тегишли келишувга 2020 йилнинг августида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Анқара шаҳрига ташрифи чоғида эришилган эди. Томонлар ушбу йўналишдаги навбатдаги тадбирларни белгилаб, мавжуд масалалар юзасидан яқин истиқболда келишишга қарор қилдилар.

    Таълим соҳасида ҳамкорликда эришилган бошқа муваффақиятлар ҳам қайд этилди. Хусусан, Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент филиали ва Бухоро Давлат тиббиёт институти қошида ташкил қилинган Туркия тиббиёт фанлари университетининг факультети муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

    Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро тайёрлик билдирилди, шу муносабат билан Туркиянинг етакчи таълим муассасаларининг Ўзбекистон ҳудудларида муҳандислик, санъат, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби соҳаларда янги филиалларини ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинуви бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Шу нуқтаи назардан, илмий тадқиқотчиларнинг малакасини юксалтириш ҳамда талабаларнинг билим ва кўникмалари даражасини ошириш, шунингдек, икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида маъруза, амалий машғулотлар, интерфаол семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates