Шоир ва жамоат арбоби ҳақида тўлиқ метражли бадиий фильм яратиш ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бўлиб, ҳозирда кинокартинанинг съёмка жараёнлари бошланган. Фильм сценарий муаллифи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Музаффар Эркинов.
Ижодий жамоа дастлаб Қашқадарё вилоятининг Косон тумани, Некўз қишлоғига ташриф буюриб, шоирнинг таҳсил олган мактаби, туғилиб ўсган қишлоғи билан танишиб чиқишди.
Маълумот учун, аввалроқ Агентлик ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти буюртмаси билан “SPECTRE” студияси томонидан “Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми суратга олинган.