Ўзбекистон-Хитой: Лойиҳанинг илк натижалари ва ривожланиши

    Лойиҳа Ўзбекистонда туризм соҳасида мавжуд камбағаллик, гендер тенгсизлик вa бандлик муаммоларининг амалий ечимларини топишга қаратилган.

    Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Туризмни ривожлантириш институти «Ақлли шаҳар» ҳамда «Янги индустрия» денгиз ва континенталь Ипак йўли шаҳарлари альянси қўмитаси (MCSR-SNR) (Хитой) билан ҳамкорликда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги доирасида «Туризм камбағалликни қисқартиришга ёрдам беради: Ўзбекистондаги аёллар бандлиги вa ривожланиши» лойиҳаси доирасида иккинчи онлайн учрашув ташкил этилди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти, Хитой ҳамда Ўзбекистоннинг туризм вa маданият соҳасидаги етакчи мутахассислари, шунингдек, Япония вa Қозоғистон туризм соҳаси экспертлари иштирок этди. Йиғилишдан кўзланган мақсад туризм вa маданиятни ривожлантириш, тиклаш ҳамда тарғиб қилишда муҳим масалаларни муҳокама қилиш бўлди, бундан ташқари, пандемия таъсири натижасида туризмни қайта тиклашда Хитой тажрибаси билан ўртоқлашилди. Лойиҳанинг биринчи босқичида Ўзбекистон сайёҳлик бизнеси вакиллари ўртасида ижтимоий сўров ўтказиш, тадқиқот натижаларини умумлаштириш вa ҳисобот тайёрлашдан назарда тутилган.

    «Туризм қашшоқликни камайтиришга кўмак беради: Ўзбекистонда бандлик масалалари ва хотин-қизларни ривожлантириш» лойиҳасининг асосий мақсади Ўзбекистон меҳнат бозорида хотин-қизларнинг амалдаги ҳолатини ўрганиш, уларнинг туризм бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамдa меҳнат фаолиятидан фойда олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга йўналтирилган.

    Учрашув давомида Ўзбекистон экспертлари томонидан ўтказилган таҳлил натижалари тақдим этилиб, унда Ўзбекистон ҳукумати томонидан гендер тенглик масаласи, хотин-қизларни иш билан таъминлаш вa бандлик, таълим ҳамда бошқа масалалар бўйича амалга оширилаётган зарур қадамлар ҳақида фикр юритилди. Учрашув иштирокчилари туризмни ривожлантириш, шунингдек, туризм соҳасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш га доир тажрибалари билан алмашишди. Лойиҳани ривожлантириш йўлидаги кейинги қадамлар белгилаб олинди. Жорий йилнинг октябрь ойида Туризмни ривожлантириш институти томонидан туризм соҳасида ҳукуматлараро илмий-тадқиқот лойиҳаси бошланган бўлиб, «Туризм камбағалликни қисқартиришга ёрдам беради: Ўзбекистондаги аёллар бандлиги вa ривожланиши» мавзусида хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

    Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда туризм соҳасида мавжуд камбағаллик, гендер тенгсизлик вa бандлик муаммоларининг амалий ечимларини топишга қаратилган бўлиб, унда Хитойнинг етакчи экспертлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлигидаги туризм соҳаси масъуллари иштирок этди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates