Ўзбекистон-Япония сармоявий ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама этилди

    Инвестициялар 15 декабр 2022 1286

    Жорий йил 15 декабрда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчи ижрочи директори М. Учида, Kyuden International президенти Р. Юсу ва Sojitz корпорациясининг бош операцион директори Т. Нишикавадан иборат Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда «Сирдарё вилоятида EDF (Франция), Nebras Power (Қатар), Sojitz Corporation ва Kyuden International (Япония) консорциуми томонидан қуввати 1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш» лойиҳасини амалга оширишни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.

    Япония компаниялари вакиллари лойиҳани илгари суришда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, 2023 йил февралдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш режаларини маълум қилди.

    Ўз навбатида, JBIC раҳбарияти Банк молиялаштиришга тайёрлигини билдириб, ушбу лойиҳа Ўзбекистонда биринчи бўлиб суверен кафолатсиз амалга оширилаётганини таъкидлади.

    Маълумот учун: JBIC билан ҳамкорлик ўрнатилганидан буён умумий қиймати 2,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган 11 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, шундан банк кредити 1,4 миллиард долларни ташкил этади.

    Учрашувда, шунингдек, Sojitz корпорацияси ва Kyuden International компаниялари билан қайта тикланадиган энергия, водород энергетикаси, кимё ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ДХШ лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates