Ўзбекистон ёзда CAFA мусобақасига мезбонлик қилади

    Юртимизда шу йилнинг июнь ойида 8 та миллий терма жамоа иштирокида биринчи марта CAFA мусобақаси бўлиб ўтади.

    Мазкур мусобақада CAFA аъзолари – Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Афғонистон терма жамоалари иштирок этади. Россия терма жамоаси эса меҳмон сифатида таклиф этилган. Сўнгги меҳмон жамоа номи тез орада маълум бўлади, дея хабар бермоқда championat.asia сайти Тожикистон ФФ матбуот хизматига таяниб.

    Мусобақада 8 жамоа иккита гуруҳда бўлинади ва гуруҳларда биринчи ўринни олган икки жамоалар финалда тўқнаш келади. Гуруҳда иккинчи бўлганлар эса мусобақанинг учинчи ўрини учун баҳсда майдонга тушади.

    Маълумот учун, 12-20 июнь ФИФА кунлари ҳисобланади.