Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 30-40 млн еврога баҳоланмоқда

    Спорт 10 декабр 2024 1522

    Италия грандларидан ташқари Ўзбекистон Миллий терма жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун курашга Германиянинг 4 та клуби қўшилди.

    Бу ҳақда UzNews.uz хабар бермоқда ўз манбаларига таяниб.

    Манбага кўра, Хусановга "Боруссия Дортмунд"," Баер Леверкузен", "Ред Булл Лейпциг" ва "Айнтрахт Франкфурт" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

    Футболчининг трансфер нархи 30-40 миллион еврога баҳоланмоқда. Абдуқодир Ҳусанов тарихдаги энг қиммат ўзбек футболчисига айланиши мумкин.

    Айни пайтда футболчининг агенти Ғайрат Ҳасбиуллин ва унинг отаси Ҳикмат Ҳошимов Европада бўлиб турибди ва жамоалар таклифлари бўйича қизғин музокаралар олиб бормоқда.