“Интер Майами” ҳужумчиси аргентиналик Лионель Месси talkSPORT талқини бўйича XXI асрнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Кучли бешликка 37 ёшли аргентиналик футболчидан ташқари португалиялик Криштиану Роналду, бразилиялик Роналдиньо, франциялик Зинедин Зидан ва испаниялик Андрес Иньеста кирди.
Хорватия терма жамоасининг собиқ сардори Лука Модрич 14-ўринни, “Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе эса 23-ўринни эгаллади, деб хабар беради gazeta.ru.