баннер
24 апр 2025
22:36

    Ўзбекистонда 1 млн нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар бор

    2025 йилнинг I чораги якунига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 1 031 609 нафарни ёки аҳолининг 2,7 фоизини ташкил этади.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.

    Ногиронлиги бўлган шахсларнинг 465 645 нафари ёки 45 фоизи аёллар, 565 964 нафари ёки 55 фоиз эркаклар бўлиб, уларнинг 173 285 нафари 18 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. Бундан ташқари:

    • I гуруҳ ногиронлиги — 94 722 нафар;
    • II гуруҳ ногиронлиги — 695 372 нафар;
    • III гуруҳ ногиронлиги — 67 006 нафар.

    Ногиронлиги бўлганларнинг ёши бўйича энг юқори кўрсаткич 30 ёшдан пенсия ёшигача бўлганларда (493 879 нафар) белгиланган.

    2025 йилнинг ўтган даври мобайнида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан 17 499 нафар шахсга бирламчи, 41 487 нафар шахсга қайта ногиронлик берилган.

    Бунда бирламчи ногиронлик асосан қон айланиш аъзолари касалликлари (2808), суяк-мушак касалликлари тизими касалликлари (1900), туғма нуқсонлар (1724), эндокрин касалликлари (1580), асаб тизими касалликлари (1349) бўйича белгиланган.

    Ногиронлиги бўлган шахслар ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич:

    • Самарқанд (110 189);
    • Қашқадарё (108 041);
    • Фарғона (94 395);
    • Андижон (88 470);
    • Сурхондарё (88 470).

    Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё (38 123), Жиззах (44 496), Навоий (48 172) ва Бухоро (60 446) вилоятларида кузатилган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech