Тенг имкониятлар ва инсон қадр-қимматига янгича ёндашув рамзи

    Ижтимоий ҳаёт 22 апрел 2025 484

    Андижонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, уларнинг ижтимоий мослашуви ва ривожланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан пресс-тур ташкил этилди.

    Пресс-тур доирасидаги биринчи манзил — “Имкониятлар олами” маркази бўлди. Журналистлар марказда яратилган шарт-шароитлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун тақдим этилаётган хизматлар, реабилитация ва касб-ҳунар ўргатиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

    — Марказимиз ижтимоий интеграция, тенг имкониятлар ва инсон қадр-қимматига янгича ёндашув рамзи, — дейди марказ директори Ҳилола Халилова. — Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ижтимоий ва тиббий реабилитация, касбга йўналтириш, кам таъминланган оилалар фарзандларига чет тилларини ўргатиш ва қўшимча таълим беришдан иборат. Бу ерда комплекс ёндашув асосида олти йўналишда турли хизматлар кўрсатилмоқда. Эндиликда марказда биринчи босқичда кунига 350 кишига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда. Келгусида ушбу кўрсаткични кунига 500 кишига етказиш режа қилинган. Бу ерда ҳар бир қадам, ҳар бир саъй-ҳаракат инсоннинг мустақилликка эришишига, жамиятга бўлган ишончи ошишига, тўлақонли ҳаёт кечиришига йўл очишга қаратилган.

    Марказ деярли 5 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 22 та бино, жумладан, маъмурий бинолар, инклюзив таълим ва касб-ҳунар таълими бинолари, сузиш ҳавзаси бўлган спорт мажмуаси, шунингдек, ўйин ва ўқув майдонларини ўз ичига олади.

    Танишув давомида журналистлар имконияти чекланган болалар мактабдан ташқари таълим олиши, интернет тармоғидан фойдаланиши, инглиз, рус, корейс ва бошқа тилларни бепул ўрганиши мумкин бўлган қўшимча таълим бинолари шароитлари билан танишди. Марказда ногирон болалар ва катталарга жисмоний ва интеллектуал фаолият билан шуғулланиш имконини берувчи кундузги парваришлаш хизмати ҳам йўлга қўйилган.

    — Бу ер менинг иккинчи уйимга айланиб қолган, – дейди Дилфуза исмли аёл. — Яратилган имкониятлар, бизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун чексиз миннатдормиз. Бу ерга келиб ўзимнинг ички имкониятларимни юзага чиқаряпман. Сурат чизишга қизиқардим. Бу санъат турининг сир-асрорларини марказ мутахассислари ёрдамида ўрганиб олдим.

    Шунингдек, муассаса имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган замонавий спорт зали ва бассейн билан жиҳозланган. Барча жиҳозлар АҚШ ва бошқа мамлакатлардан келтирилган ва халқаро адаптив спорт стандартларига жавоб беради.

    Пресс-тур давомида агентлик вакиллари томонидан лойиҳанинг асосий мақсадлари, эришилган натижалар ва келгусидаги режаларга ҳам тўхталиб ўтилди.


    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates