Тошкентдаги боғчада тарбияланувчи боғча администратори томонидан калтакланди

    Ижтимоий ҳаёт 24 апрел 2025 760

    Ижтимоий тармоқларда хусусий боғчада тарбияланувчи боғча администратори томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, Болалар омбудсмани котибиятига Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г.А (аёл) нинг мурожаати келиб тушган.

    Мурожаатда жорий йилнинг 13 март куни вояга етмаган фарзанди В.Д (2018 йилда туғилган ўғил бола) нодавлат мактабгача таълим муассасага борган вақтида муассаса администратори У.И (1989 йилда туғилган аёл) болани уриб, жароҳат етказганлигини маълум қилган.

    Мурожаатчи билдиришича, У.И болага нисбатан қилган номақбул муомаласи учун жавобгарликка тортилган бўлсада, аёл ушбу мактабгача таълим муассасасида фаолиятини давом эттираётганлигини атрофлича ўрганилишида амалий ёрдам сўраган.

    Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани сўрови асосида ИИВ ва МТМВ томонидан ўрганилганда администратор лавозимида ишлаб келган У.И 2018 йилда туғилган В.Д га нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уни камера йўқ хонага олиб чиқиб қасддан уриб, соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказган.

    Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида маъмурий жавобгарликка оид иш материаллари судга юборилиб, 26.03.2025 йил суд томонидан тарбиячи И.У га нисбатан МЖтК нинг 52-модданинг 2-қисми бўйича жарима жазоси қўлланилган.

    Шунингдек, И.У билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам 26.03.2025 йилда бекор қилиниб, унинг мазкур муассасада фаолияти якунланган.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates