Ўзбекистонда 31 март — 2 апрель кунлари қандай об-ҳаво кутилади?

    Мамлакатимизда 31 март 2023 781

    Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

    Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25о атрофида бўлади.

    Якшанба куни мамлакатимиз ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан циклон кириб келиши, бунинг ҳисобига нам ҳаво массалари кириб келиши кутиляпти. Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Фақат шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

    1-2 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, республика шимолида ва чўл ҳудудларида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин.

    31 март ва 2 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    31 мартда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

    Пойтахтимизда: асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-27о бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates