Ўзбекистонда 5 та археология ёдгорлиги музейлаштирилади

    Археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, консервациялаш ва уларда очиқ осмон остида музей ташкил этиш чораларини кўриш белгиланган.

    Маданий мерос агентлиги Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда археология соҳасидаги эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, консервациялаш ва уларда очиқ осмон остида музей ташкил этиш ҳамда уни туризм объектига айлантириш чораларини кўриш белгилаб берилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 майдаги “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2023-2026 йилларда музейлаштириладиган археология ёдгорликларининг манзилли режаси тасдиқланган эди.

    Унга кўра, Маданий мерос агентлиги Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда археология соҳасидаги эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, консервациялаш ва уларда очиқ осмон остида музей ташкил этиш ҳамда уни туризм объектига айлантириш чораларини кўриш белгилаб берилган.

    261-сонли қарордан келиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳар “Чилонзор оқтепаси”, Сурхондарё вилояти “Далварзинтепа”, Андижон вилояти “Мингтепа”, Самарқанд вилояти “Шерозқалъа”, Қорақалпоғистон Республикаси “Қўйқирилганқалъа” археология объектларида минтақавий реставрация марказлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

    Самарқанд вилояти жойлашган “Шерозқалъа” археология ёдгорлигини музейлаштиришга Маданий мерос агентлиги томонидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектни консервация қилинган қисми металл конструкция билан ёпилди. Ёдгорликни тўлиқ кўриш қулайлигини яратиш мақсадида кузатиш майдончаси қурилди ва меҳмонлар учун ўриндиқлар ўрнатилди, ҳожатхона ҳамда йўлаклар барпо қилинди.

    Тошкент шаҳридаги “Чилонзор Оқтепаси” археология ёдгорлигини реставрация қилиш, таъмирлаш-тиклаш ишларига 500 млн. сўм маблағ ажратилди. Лойиҳа асосида объектни тўлиқ кўриш қулайлигини яратиш мақсадида кузатиш майдончаси қурилди. Ташриф буюрувчиларнинг ҳаракатланиши учун йўлаклар барпо қилинди ҳамда ёритгичлар ўрнатилди. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида объект атрофи тўсиқ билан ўраб олинди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида “Чилонзор Оқтепаси” археология ёдгорлигида очиқ осмон остидаги музей ташкил этилиб, туризм объектига айлантирилди.

    Маданий мерос агентлигининг тегишли қарори асосида “Далварзинтепа” археология ёдгорлиги учун 800 млн. сўм маблағ ажратилди. Масканда ҳам белгиланган лойиҳа асосидаги барча ишлар амалга оширилди. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида объект атрофи тўсиқ билан ўраб олинди.

    Қарорда белгиланган барча ёдгорлик мажмуаларида ҳам белгилан лойиҳа-смета асосидаги ишлар амалга оширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates