Ўзбекистонда 5 йил ичида IТ-хизматлар экспорти ҳажмини 1 миллиард долларга етказилади

    Рақамлаштириш 27 декабр 2022 553

    Ўзбекистонда жорий йил охирига қадар IТ-хизматлар экспорти ҳажми 100 миллион долларга етади.

    Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига асосланиб «Дунё» АА хабар бермоқда.

    Таъкидланишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳрида ўтказилган «Ўзбекистонда Гендер рақамли тафовутни бартараф этиш» мавзусига бағишланган давра суҳбатида вазирликнинг олдига қўйилган мақсадларини маълум қилди.

    — Бу йўналишда доим ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Рақамли тафовут ҳақида гапирадиган бўлсак, дастлаб Ўзбекистонда кўпчилик хотин-қизлар интернетдан фойдаланмас экан, деган фикрлар пайдо бўлганди. Бироқ аслида ундай эмас. Турли изланишлар орқали маълум бўлмоқдаки, аҳолининг бу қатлами ҳам ахборот технологияларидан унумли фойдаланмоқда.

    Бу орқали биз аёлларни АКТ соҳасига кўпроқ жалб қилишга, масофавий хизматлар билан таъминлаш ва ўқитишга ҳаракат қиляпмиз. Президентимиз томонидан ахборот технологиялари соҳасида белгилаб берилган стратегияларидан кейин кўпгина ишлар амалга оширилди ва жорий йил охирига қадар IТ-хизматлар экспорти ҳажмини 100 миллион долларга етказиш ниятидамиз. Кейинги 5 йилликда эса 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса биз ушбу жараёнда аёлларимизнинг кўпроқ иштирок этишини хоҳлаймиз, — деди Шерзод Шерматов.

    Учрашувда, шунингдек, рақамли бўлинишни тартибга солувчи энг яхши амалиётлар ва дунёни боғлаш учун ташкилотлараро ҳамкорлик, Рақамлаштиришда гендер тенглиги: асосий тўсиқлар ва олдинга йўллар, Ўзбекистонда гендер масалаларини ҳал этиш учун аёлларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Тадбир доирасида БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates