27 апр 2025
03:00

    Ўзбекистонда чигирткага қарши бепул дорилаш бошланди

    2025 йилда республика бўйича 608,1 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши прогноз қилинган.

    Ижтимоий тармоқларда республикамизнинг баъзи ҳудудларида зарарли чигирткалар босқини бошлангани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг маълум қилишича, 2025 йилда республика бўйича 608,1 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши прогноз қилинган.

    2025 йил февраль март ойларида 424,0 минг гектар майдонда кузатув-назорат ишлари амалга оширилди.

    Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида 22 мартдан буён 5468 гектар майдонда кимёвий кураш олиб борилди. Мазкур вилоятларда жами 30 отряд тузилиб, 276 мутахассис жалб этилган.

    Шунингдек, кимёвий кураш тадбирлари Жиззах вилоятида ҳам бошланди.

    "Зарарли чигиртка тарқалган ҳудуд хақида хабардор бўлсангиз 1288 ва 71 202 28 88 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Кимёвий ишлов олиб бориш бепул," — дейилади хабарда.

    Маълумот ўрнида: Ўзбекистон чигирткалар ривожланиши ва тарқалиши учун иқлим жиҳатидан қулай бўлиб, чигирткаларнинг тарихий ареали ҳисобланади. Республика ҳудудида 200 турдаги чигирткаларни учратиш мумкин, уларнинг тўда ҳосил қилувчи 6-8 турига қарши ҳар йили кимёвий кураш тадбирлари олиб борилади. Сабаби ҳашаротлар қишлоқ хўжалиги экинлари, саксовулзорлар ва яйловларга зарар етказиши хавфи мавжуд.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech