Қайд этилишича, туман ҳокими ташаббуси билан биринчи бор туманга ёғингарчиликни сунъий равишда юзага келтирувчи замонавий аппарат олиб келинди.
Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади.
Лойиҳа Қозоғистоннинг “International Centre of Climate Change Technologies” (ICCT) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бўлиб, унинг асосий мақсади қурғоқчиликка қарши самарали кураш ва яйловлар ҳолатини яхшилашдир.
Мутахассислар фикрига кўра, бундай ёндашув яқин келажакда Конимехда табиий ресурслардан самарали фойдаланишни кучайтиради, экологик мувозанатни сақлашга кўмак беради ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига туртки бўлади, дейилади хабарда.








