Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар сони 2,1 маротаба ошган

    2017-2022 йилларда Ўзбекистонда фаолият юритган корхона ва ташкилотлар демографияси таҳлил қилинди.

    Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бу тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини яхшилашдир.

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатимиздаги жами корхона ва ташкилотлар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 592,4 мингтани ташкил этган. Бу 2017 йилдагига нисбатан 2,1 маротаба кўп демакдир.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда фаолият юритган корхона ва ташкилотлар демографияси бўйича ўтказган таҳлилга кўра, тадбиркорлик субъектлари сонининг энг кўп ўсиши Навоий (2,7 маротаба), Самарқанд (2,6 маротаба), Қашқадарё (2,3 маротаба), Сурхондарё (2,3 маротаба), Бухоро ва Жиззах вилоятлари (2,2 маротаба) да кузатилган.

    Иқтисодий фаолият тури бўйича таҳлил савдо-сотиқ (2,9 маротаба), қишлоқ хўжалиги (2,6 маротаба), яшаш ва овқатланиш (2,1 маротаба) ҳамда саноат (2 маротаба) каби тармоқларда корхоналар сони жадаллик билан ўсганлигини кўрсатди.

    Саноатнинг иқтисодий ўсиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги ўрнини эътиборга олган ҳолда, корхоналар сонининг икки маротаба ортиши ва улуши деярли 17 фоизга етганлигини ижобий ҳолат сифатида таъкидлаш лозим.

    Шунингдек, ахборот технологиялари (1,9 маротаба) ва тиббий хизматлар (2 маротаба) соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналар сонининг ўсиши иқтисодиётда рўй бераётган ижобий таркибий ўзгаришлардан далолат беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates