Марғилонда ишлаб чиқарилаётган саноат гиламларини хорижга экспорт қилиш бошланмоқда

    Тадбиркор Рўзиматжон Салимов раҳбарлигидаги ушбу корхонада саноат усулида йилига 60 минг квадрат метр гилам ишлаб чиқарилмоқда.

    Корхонада 150 нафардан зиёд доимий иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳозиргача ички бозорга йўналтирилиб келинган бўлса, энди хорижий давлатларга экспорт қилиш ҳам бошланмоқда. Дастлабки партия Қирғизистон бозорига юборилмоқда.

    Ҳозирда корхонада қиймати 12 миллиард сўм бўлган янги линия лойиҳаси амалга оширилмоқда. Келгуси йилнинг дастлабки ойида фойдаланишга топшириладиган линия корхона ишлаб чиқариш қувватини йиллик 15 минг квадрат метрга оширади, 30 та қўшимча иш ўрни шакллантиради.

    Корхона фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тадбиркор билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, хорижий кредит линияларини жалб этишга кўмаклашиш бўйича масъулларга кўрсатма берди. Шунингдек, корхонанинг электр таъминотини яхшилаш бўйича тадбиркор мурожаатини ижобий ҳал этиш бўйича мавжуд техник имкониятлар қисқа муддатда ўрганиб чиқиладиган бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates