Ўзбекистонда Марказий Осиё инновацион вакциналар маркази лойиҳаси ишга туширилади

    Саноат 27 октябр 2022 965

    Жорий йил 26 октябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Хитойнинг «LuYe Luye Life Sciences Group» компанияси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    Унда инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов, агентлик раҳбари Сардор Кариев ва компания раҳбари Лю Дионбо Ўзбекистонда Марказий Осиё инновацион вакциналар маркази лойиҳасини ишга тушириш масалаларини муҳокама этди.

    Томонлар лойиҳани амалга ошириш бўйича зарур бўлган норматив база, инфратузилма ва маъмурий соҳадаги тафсилотларни муҳокама этиб, тез орада лойиҳанинг техник иқтисодий асосномасини тузишга келишиб олдилар. Учрашув натижасида лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи тузишга келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, «Инновацион вакциналар маркази»ни ташкил этиши бўйича Меморандум жорий йил 13 сентябрда ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов ҳамда «Luye Invetment Group Co.,Ltd» компаниясининг компанияси раҳбари ўртасида имзоланди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates