Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёши қолган мамлакатларга нисбатан пастроқ — Пенсия жамғармаси

    Ижтимоий ҳаёт 4 июл 2023 3695

    Пенсия жамғармаси Марказий Осиё давлатларида эркаклар 60-63 ёшдан, аёллар эса 55-58 ёшдан пенсияга чиқа олиши ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

    Хусусан, 2023 йил июнь ойи ҳолатига кўра:

    • Ўзбекистонда - эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёшдан;
    • Қозоғистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 61 ёшдан;
    • Қирғизистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
    • Тожикистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
    • Туркманистонда - эркаклар 62 ёш, аёллар 57 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

    Маълумот ўрнида:

    Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 447 597 нафарни ташкил қилади.

    Шундан:

    - пенсия олувчилар 3 839 508 нафарни;

    - нафақа олувчилар 608 089 нафарни ташкил қилмоқда.

    Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра:

    - ёшга доир пенсия олувчилар - 3 182 617 нафар;
    - ногиронлик пенсиясини олувчилар - 426 532 нафар;
    - боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар - 230 359 нафарни ташкил қилади.

    Тайинланган нафақалар бўйича:

    - пенсия ёшига етган эркаклар ва аёллар - 60 829 нафар;
    - болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандли оналар - 8738 нафар;
    - иш стажи йўқ 1-2-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар 90 840 нафар;
    - боқувчисини йўқотган оилалар - 48 293 та;
    - 18 ёшдан катта 1-2-гуруҳ болаликдан ногиронлиги бор шахслар - 175 912 нафар;
    - 18 ёшгача ногиронлиги бор болалар - 160 746 нафар;
    - 18 ёшгача ногиронлиги бор фарзандни парвариш қилаётган ота (она) - 62 731 нафар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates