баннер
10 апр 2025
16:43

    Ўзбекистонда қайси омиллар сув муаммосига энг кўп таъсир қилаётгани айтилди

    Биринчидан, аҳоли сони йилдан-йилга ўсмоқда. Табиийки, сув истеъмоли ҳам катта суръатларда кўпайиб боради.

    Ўзбекистон бир йилда ишлатадиган сувнинг 20 фоизигина ўзимизда шаклланади. Қолган 80 фоизи Тожикистон ва Қирғизистондан келадиган дарёлардаги сувга боғлиқ. Аммо бу икки мамлакатнинг ҳам ўз манфаатлари бор. Ҳар иккала давлат электр энергиясини дарёлар бўйида қурилган ГЭСлардан олади;

    Шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатида мамлакатимиз ҳудудидаги табиий сув ресурслари тобора камайиб бормоқда.

    Қолаверса, қишда ёғингарчиликларнинг камайиши, ёзнинг нормадан иссиқ бўлиши сув истеъмоли ҳажмларига ҳам таъсир қилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech