Республика бўйича 26,9 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминотидан узилган

    Жорий йилда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари ҳамда назорат органлари билан ҳамкорликда сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 8 500 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзсувтаъминот“ АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

    Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:

    — Фарғона вилоятида – 1 500 та;

    — Тошкент шаҳрида –1 400 та;

    — Сирдарё вилоятида –1 400 та.

    Мазкур қонунбузарликлар туфайли жамият манфаатларига жами 75,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.

    Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан республика бўйича 26,9 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган. Ушбу ҳолатларнинг 13,3 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган.

    Таъкидлаш жоиз, ҳисобот даври давомида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 139,3 минг нафар истеъмолчидан жами 421 миллиард сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

    Киритилган ишлар бўйича судлар томонидан 68,5 мингта 224 миллиард сўмлик суд қарорлари қабул қилиниб, бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда ижро варақалари ижросини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates