баннер
19 фев 2025
20:04

    Ўзбекистонда туғилиш 3,7 фоизга камайган

    Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2024 йилда 926,4 минг бола туғилди.

    Қайд этилишича, ушбу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 3,7 фоизга кам бўлиб, туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди.

    Туғилишнинг энг катта улуши Самарқанд вилоятида (12 фоиз) кузатилди. Фарғона вилоятида – 11,1 фоиз, Қашқадарё вилоятида – 10,9 фоиз, Андижон вилоятида – 9,3 фоиз ва Сурхондарё вилоятида – 9,1 фоиз.

    Туғилиш даражаси Сирдарё (2,4 фоиз), Навоий (2,8 фоиз), Жиззах вилоятлари (4,2 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (4,5 фоиз) ва Бухоро вилоятида (5 фоиз) нисбатан паст.

    2024 йилда вафот этганларнинг умумий сони 174,4 минг кишини ташкил этди. Бу 2023 йилга нисбатан 0,9 фоизга кўп. Ўлимлар сони кетма-кет иккинчи йил кўпайди, лекин 2020 ва 2022 йиллардан пастроқ.

    Ўлимнинг асосий сабаблари: 57,6 фоиз – қон айланиш тизими касалликлари, 9,4 фоиз – ўсимталар, 6,3 фоиз – нафас олиш тизими касалликлари, 5,8 фоиз – бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва шикастланишлар, 4,1 фоиз – овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, 1,1 фоиз– юқумли ва паразитар касалликлар, 15,7 фоиз – бошқа касалликлар.

    Ўлим ҳолатларининг энг катта улуши Самарқанд вилоятида (10,8 фоиз) юз берди, Фарғона вилоятида – 10,3 фоиз, Андижон вилоятида – 10,2 фоиз, Тошкент шаҳрида – 9,6 фоиз, Тошкент вилоятида – 9,4 фоиз.

    Сирдарё (2,6 фоиз), Навоий (2,8 фоиз), Жиззах (3,5 фоиз), Хоразм (5,2 фоиз) ва Бухоро (5,5 фоиз) вилоятларида ўлим улуши нисбатан кам.
    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech