Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, транспорт хизматлари ҳажмининг ўсиш динамикаси (млрд сўм) қўйидагича:
- 2020 йил – 53 662,9
- 2021 йил – 67 238,6
- 2022 йил – 83 985,6
- 2023 йил – 114 553,3
- 2024 йил – 145 124,4
Транспорт секторининг барқарор ўсиши қуйидагилар билан боғлиқ:
- Логистика ва транспорт инфратузилмасининг яхшиланиши
- Ташиш соҳасига замонавий рақамли технологияларнинг жорий этилиши
- Соҳага инвестицияларнинг фаол жалб қилиш.
Транспорт вазирлиги транспорт тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, хизматлар сифатини ошириш, бизнес ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттиради.









