Ўзбекистонда Вақт ва частота лабораторияси ишга туширилди

    Ушбу вақт ва частота хизматини давлат миқиёсида ташкил этиш Ўзбекистоннинг миллий вақти ва тақвими бўлишига хизмат қилади.

    Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан “вақт ва частота эталони” яратилди.

    Бугунги кунда юртимизда телекоммуникация, молия операциялари, энергетика, транспорт, мудофаа, навигация каби қатор соҳаларнинг фаолияти замонавий технологияларга асосланган ҳолда олиб борилмоқда. Жумладан, алоқа давомийлиги, унинг сифати, ахборот алмашинуви ва хавфсизлиги, банк транзакциялари, авиация хавфсизлиги, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, шунингдек, олиб борилаётган илмий-инновацион тадқиқотларни амалга оширишда юқори аниқликдаги ўлчашларда вақт ва частота соҳасидаги ўлчаш натижаларини метрологик кузатилувчанлигини таъминлаш учун аниқ вақт ва частота сигналлари зарур ҳисобланади.

    Мамлакатимизда юқорида қайд қилинган соҳаларда аниқ вақт бўйича тегишли маълумотлар турли вақт манбалари билан синхронлаштириш орқали олиниши таъминланмоқда. Бу ўз ўрнида вақт билан боғлиқ миллий ва халқаро даражадаги фаолиятларда юзага келиши мумкин бўлган тафовутлар сабаб барқарорликни таъминлашга тўсқинлик қилади.

    Халқаро тажрибада ушбу муаммоларни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида давлат даражасида “вақт ва частота хизмати” жорий этилган. Ушбу хизматлар нафақат мамлакатда аниқ вақт сигналларини узатади, балки Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг (БИПМ) Халқаро атом вақти (ТAИ) гуруҳи аъзоси сифатида мувофиқлаштирилган универсал вақт (УТC)ни шакллантиришда муҳим ҳисобланади. Маълумот учун, ушбу хизмат Германия, Россияда ва Францияда қонун асосида, Белорусия, Туркия ва Қозоғистонда ҳукумат қарорлари асосида ташкил этилган.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, моддий-техника базасини янгилаш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, охирги 5 йил ичида эталонлар сони 2,5 баробарга (9 тадан 24 тага) ошди, жумладан, вақт ва частота хизматининг техник асоси ҳисобланган “вақт ва частота эталони” олиб келинди.

    Ушбу вақт ва частота эталони Туркия миллий метрология институти (ТÜБİТAК УМЕ) ва Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамкорлиги асосида яратилиб, эталон учун махсус инфратузилмага эга лабораторияни ишга тушириш ишлари якунланди.

    Мазкур эталон вақт ва часота бирлигини ҳосил қилувчи 2 та сезий соати, глобал навигация тизими орқали (ГПС, ГЛОНAСС, Галилео) вақт ва частота қийматларини узатувчи ва қабул қилувчи махсус тизимлардан ташкил топган. Ушбу вақт ва частота хизматини давлат миқиёсида ташкил этиш Ўзбекистоннинг миллий вақти ва тақвими бўлишига, республиканинг аниқ вақти ва частоталарига бўлган эҳтиёжини таъминлаш бўйича илмий, техник ва метрологик фаолиятни амалга оширишга ҳамда давлатнинг стратегик вазифасини бажаришига хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates