Ўзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш бўйича илмий лабораториялар иш бошлади

    Душанбе шаҳрида “DB Biotexnologiya” (Словакия-Ўзбекистон) лабораториясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Словакиянинг “Shimko Group” корхонаси ўртасида тузилган инновацион технологиялар трансфери тўғрисидаги меморандум доирасида Душанбе шаҳрида “DB Biotexnologiya” (Словакия-Ўзбекистон) лабораториясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

    Мазкур лабораторияда саратон касаллигини молекуляр ташхислаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади. Словакиядан инновацион технологиялар трансферининг амалга оширилиши эса икки давлат миллий тиббиётининг ривожланишига хизмат қилади.

    Лаборатория биносининг тантанали очилиши Тожикистондаги энг йирик саратон касалликлари илмий маркази ҳудудида ташкил этилди. Шунингдек, Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университетида илмий конференция ташкил этилди.

    Ўзбекистон, Тожикистон, Словакия Республикаси тиббиёт ҳамжамиятининг нуфузли олимлари, мутахассислари, амалиётчи-мутахассислари конференция ишида иштирок этиб, илмий маърузаларини тақдим қилди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Словакия олимлари ўртасида онкологик касалликлар диагностикасининг замонавий усуллари, Ўзбекистон ва Тожикистонда қўшма илмий лабораторияларни ривожлантириш режалари ва истиқболлари, тиббиётни ривожлантириш соҳасидаги хусусий ва давлат ташаббуслари ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон ва Тожикистонда “DB Biotexnologiya” лабораторияларининг очилиши ўсмаларнинг гистологик турини аниқлашда, саратон касаллигини дифференциал ташхислашда энг юқори самарадорлик ва аниқликка эришишга имкон беради. Шунинг учун республикаларнинг тиббиёт муассасалари учун таргет терапияни танлашда ва даволаш натижаларини прогнозлашда ёрдам беради.

    Мазкур лабораториялар тармоғини кенгайтиришнинг муҳим босқичи миллий илмий-ишлаб чиқариш базасида онкологик ва аутоиммун касалликларни даволашда фойдаланиладиган антитаначаларни ишлаб чиқиш бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates